и посмотреть медиа
Ferghana Tourism - официальный туризм
и посмотреть медиа
Официальный канал туризма Ферганской области. Достопримечательности, туры и полезная информация для путешественников.
Официальный канал туризма Ферганской области. Достопримечательности, туры и полезная информация для путешественников.
Канал посвящен туризму Ферганской области. Здесь публикуются новости о местных достопримечательностях, маршрутах для путешествий, культурных событиях и советах для туристов. Идеально для планирования поездок в этот живописный регион.
Фарғонада ёш касаба уюшмалари раисларининг I минтақавий форуми бўлиб ўтди Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон — янги касаба уюшмалари!” шиори остида “Ёш раисларнинг I минтақавий форуми” бўлиб ўтди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан 90 нафар ёш раис иштирок этди. Форумда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Махмадалиев иштирокчиларни қутлаб, ёш раҳбарлар зиммасидаги масъулият ва вазифаларга тўхталди. Таъкидланганидек, касаба уюшмалари нуфузини ошириш, аъзоларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишда замонавий ёндашув, ташаббускорлик ва фаоллик муҳим аҳамият касб этади. Ёш раислар янги ғоя ва ташаббуслар билан ишлаш, жамоалар билан яқин мулоқот ўрнатиш ҳамда ходимлар ишончини қозонишга чақирилди. Тадбирда Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Асрор Ишонходжаев ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев сўзга чиқди. Улар бундай мулоқот майдонлари ёш раҳбарларнинг тажриба алмашиши, касбий салоҳиятини ошириши ва умумий мақсадлар атрофида бирлашишида муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этдилар. Форум доирасида ёш раислар касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш ҳамда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан фикр ва таклифларини билдирдилар. Шунингдек, иштирокчилар ўртасида “Касаба билимдони” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Унда меҳнат қонунчилиги, касаба уюшмалари фаолияти, ҳуқуқий саводхонлик ва мантиқий фикрлашга оид саволлар асосида жамоаларнинг билим ва салоҳияти синовдан ўтказилди. Ғолиб жамоа Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Форум иштирокчилари, шунингдек, “Фарғона экспо” халқаро кўргазмалар мажмуаси, “Ferghana Digital Hub” маркази, “Uzsangwoo” МЧЖ қўшма корхонаси ҳамда Фарғона давлат техника университетидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти фаолияти билан танишдилар. Уларга сунъий интеллект соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва замонавий технологияларни жорий этиш борасидаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Ёш раисларнинг Марғилон шаҳридаги “Бурхониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуасига ташрифи ҳам ташкил этилди. Таъкидланганидек, “Ёш раисларнинг I минтақавий форуми” тажриба ва фикр алмашиш, янги ташаббусларни муҳокама қилиш, замонавий бошқарув усулларини ўрганиш ҳамда касаба уюшмалари фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилувчи муҳим мулоқот майдони бўлди. Форум якунида ёш раисларнинг ташаббускорлиги ва изланувчанлигини қўллаб-қувватлаш, касаба уюшмалари фаолиятига инновацион ёндашувларни кенг жорий этиш, шунингдек, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш муҳим вазифалар экани таъкидланди.
Открыть канал и посмотреть медиаТолько зарегистрированные пользователи могут делиться своим мнением.
Станьте первым, кто поделится своим впечатлением об этом ресурсе!