Logo
TGCATALOG
Каталог Подборки Блог
World Geography - география

World Geography - география

География мира: известные и неизвестные факты.

Нет оценок
440
28.10.2026
440
28.10.2026
Нет оценок
440
28.10.2026
Безопасный переход через бот
О канале

География мира: известные и неизвестные факты.

Подписчиков 411
Тематика Путешествия
Язык Русский
Описание

World Geography - канал с данными о странах, известных и неизвестных фактах.

Последние посты

World Geography - география
World Geography - география
🔒Открыть пост
и посмотреть медиа
Икки қисмга ҳайратланарли даражада аниқ ажралган, келиб чиқиши ҳанузгача сир бўлиб қолаётган ушбу қоя тузилмаси — Ал-Наслаа қояси 🪨 кўп йиллардан бери олимларнинг эътиборини тортиб келмоқда. Ушбу қоя Саудия Арабистонидаги Тайма воҳасидан 50 км жанубда жойлашган 📍. Ажралган қоянинг ҳар икки қисми ҳам ўзининг кичик пойдевори устида мувозанатда турибди. Қоянинг баландлиги тахминан 6 метр, кенглиги эса 9 метр бўлиб, унинг юзаси кўплаб қадимий петроглифлар — қояларга ўйиб туширилган тасвирлар билан қопланган. 👉@world_geography_uz
World Geography - география
World Geography - география
🔒Открыть пост
и посмотреть медиа
🇺🇸 Аляска байроғи – 13 ёшли бола орзусидан туғилган тарихий рамз 🌌 Ҳа, бу ҳақиқат. Аляска байроғи 1926 йили бор-йўғи 13 ёшдаги бола — Бенни Бенсон томонидан яратилган! Бенни Бенсон рус, алеут ва швед халқлари қонини ўзида мужассам этган ва Алясканинг Сьюард шаҳридаги болалар уйида яшаган. У Американ Легион томонидан ташкил этилган байроқ дизайни танловида иштирок этиб, 142 та таклиф ичида ғолиб деб топилган. 📜 1927 йилда унинг дизайни Аляска (ҳали штат эмас, балки Территория бўлган) учун расман қабул қилинган. Орадан 30 йил ўтиб, 1959 йили Аляска АҚШ таркибига штат сифатида киритилганда, айнан шу байроқ янги штатнинг расмий рамзи сифатида тасдиқланган. 📝 Бенни Бенсон байроқ лойиҳасини шундай изоҳлаган: “Кўк ранг осмон ва аляскаликларнинг гўзал табиати, байроқдаги юлдузлар эса йўл кўрсатувчи севги, умид ва етакчиликни билдиради.” 📌 Бу байроқ — нафақат Алясканинг рамзи, балки бир боланинг орзуси, истеъдоди ва тарихга таъсир кўрсатиш кучининг ёрқин намунасидир. 👉@world_geography_uz
World Geography - география
World Geography - география
🔒Открыть пост
и посмотреть медиа
🏊♂️ Энг катта бассейн қаерда жойлашганини биласизми? 🌍 Бу улкан бассейн Чилининг 🇨🇱 Алгоборо шаҳрида жойлашган! Унинг узунлиги — 1100 метр, майдони эса — 8 гектар! Бу тахминан 15та футбол майдонига тенг! 😲 💧 Бассейн 297 миллион литр сув сиғдира олади — бундай миқдордаги сув билан бутун бир шаҳарни таъминлаш мумкин! 📍 У "San Alfonso del Mar" курорти ҳудудида жойлашган ва Гиннесс рекордлар китобидан ҳам жой олган! 🌊 У ерда шунчалик катта сув ҳудуди борки, у ерда ҳатто қайиқда сайр қилиш мумкин! 👉@world_geography_uz
World Geography - география
World Geography - география
🔒Открыть пост
и посмотреть медиа
Ладога кўли – Европанинг энг катта кўли! 🇷🇺 Сизни ҳайратга соладиган табиат мўъжизаси! 🌍 Россиянинг Санкт-Петербург яқинида жойлашган Ладога кўли — бутун Европа қитъасидаги энг йирик табиий кўл ҳисобланади. 📏 Унинг майдони тахминан 18,000 км² — бу эса айрим давлатлар, масалан Люксембург, Андорра ва Мальтадан ҳам каттароқ! 😲 🌊 Кўлда сув захираси жуда улкан бўлиб, миллионлаб одамларни ичимлик суви билан таъминлашга қодир. 🦢 Бу ҳудудда турли хил қушлар, балиқлар ва табиий экотизим мавжуд — сайёҳлар учун ҳақиқий табиат қўйни! 📸 Табиатни севувчилар учун бу — тинчлик ва гўзаллик маскани. У ерда бўлиш орзусига айланиши турган гап! 💬 Сиз Ладога кўли ҳақида эшитганмисиз? У ерга борганмисиз? Қуйида фикрингизни ёзиб қолдиринг! 👇 👉@world_geography_uz
World Geography - география
World Geography - география
🔒Открыть пост
и посмотреть медиа
🌍 ОНИКС — АНТАРКТИДАДАГИ ЯГОНА ДАРЁ ❄️ ⠀ Антарктида — музлар олами, лекин у ерда биттагина дарё борлигини биласизми? ⠀ 🏞 Оникс дарёси — Антарктидадаги ягона доимий равишда оқадиган дарё ҳисобланади. Унга яқиндаги музликлардан ёз ойларида эриган сув оқиб тушади. ⠀ 🗓 Оникс дарёси фақат йилда тахминан 60 кун оқади! Бу фақат ёз фаслида, яъни Антарктиданинг нисбатан "илиқ" кунларида содир бўлади. Қолган 300 кун давомида у мутлақо қуриб туради. ⠀ 🌡 Ҳарорат кўтарилиши билан музлар эриши орқали ҳосил бўладиган бу дарёнинг узунлиги тахминан 32 кмни ташкил қилади. ⠀ 🐟 Дарёда ҳеч қандай балиқ ёки катта ҳайвонлар яшамайди, фақат айрим микроорганизмларгина мавжуд. ⠀ 🔬 Оникс кўпинча илмий тадқиқотлар учун фойдаланилади. У инсон таъсири кам бўлган табиий лаборатория сифатида қимматли ҳисобланади. ⠀ 📍 Қизиғи шундаки, Оникс дарёси денгиз томон эмас, балки ичкарига — "Қуруқ водийлар" деб аталувчи ҳудуд томон оқади. 👉@world_geography_uz
World Geography - география
World Geography - география
🔒Открыть пост
и посмотреть медиа
📦 БИЛАРМИДИНГИЗ? 1913 йилгача АҚШда болаларни почта орқали юбориш мумкин бўлган! 😳 Ота-оналар фарзандларига марка ёпиштириб, уларни бошқа шаҳарлардаги қариндошларига почта хизмати орқали жўнатишган. Болалар махсус сумкада эмас, балки оддий почта орқали юборилган — почта ходимлари уларни манзилгача олиб боришган. Бу ҳолат 1913 йили Parcel Post (юкли хат-хабар) хизмати ишга тушгач юзага келган. Кўп ўтмай, ҳукумат бу "усул"ни тақиқлади. 📬 Бугун эса бу тарихда қолган энг ажабланарли саёҳат шаклларидан бири! Бизда эса аксинча бу хизмат тури ривожланяпти тўғрими ? Фарзандини яндекс такси орқали миндиривориш🤣🤣🤣 👉@world_geography_uz
World Geography - география
World Geography - география
🔒Открыть пост
и посмотреть медиа
🇯🇵 Японияда эски телефон будкалари... аквариумга айлантирилмоқда! 🐠📞 Технология ривожланиши билан бир пайтлар кўчаларда кенг тарқалган телефон будкалари энди ўз вазифасини йўқотмоқда. Аммо Японияда уларни шунчаки олиб ташлаш ўрнига — санъат ва табиат уйғунлигига айлантиришмоқда! 🎨🌿 🔹 Будкалар аквариумга айлантирилиб, ичига турли хил балиқлар ва сув ўсимликлари жойлаштирилмоқда. 🔹 Бу нафақат экологик ечим, балки шаҳар кўчаларига гўзаллик ҳам бахш этмоқда. 🔹 Маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар бундай креатив лойиҳаларни мамнуният билан кутиб олмоқда. ♻️ Бу ташаббус нафақат қайта ишлаш ғоясини тарғиб қилади, балки экологик онгни ҳам шакллантиради. Сиз бундай аквариумли телефон будкасини кўрмоқчи бўлармидингиз? 💬 👉@world_geography_uz
World Geography - география
World Geography - география
🔒Открыть пост
и посмотреть медиа
📍 Италияда ҳайратланарли жой – вино фаввораси! 🍷🇮🇹 Ҳа, сиз нотўғри ўқимадингиз! Италиянинг Абруццо минтақасида жойлашган Калдари ди Ортонa шаҳарчасида ҳақиқий вино фаввораси мавжуд! 😲 🍇 Бу фавворадан кун давомида 24 соат, ҳафтанинг 7 куни давомида бепул вино оқиб туради! Мазкур лойиҳа маҳаллий вино ишлаб чиқарувчилар ва сайёҳлик ташкилотлари томонидан амалга оширилган ва бу жой сайёҳлар орасида жуда машҳур. 📌 Фаввора, асосан, Каммино ди Сан Томмасо зиёрат йўлида сайр қилаётган пиёдалар учун мўлжалланган. Албатта, бу жой зиёфат эмас, балки маданий ва маънавий дам олиш учун мўлжалланган жой эканини унутманг 😊 📷 Сайоҳат режаларингизга қўшиб қўйишга арзийди, шундай эмасми? 👉@world_geography_uz
World Geography - география
World Geography - география
🔒Открыть пост
и посмотреть медиа
📍 Перунинг юрагидаги сирли қайноқ дарё 🌋🌊 Ҳа, бу ерда вулқон йўқ. Аммо дарё — қайнаётган ҳолда оқади... 🤯 🌀 Перунинг Амазонка ўрмонлари орасида жойлашган, сирли ва илмий жавоби ҳали ҳам тўлиқ аниқланмаган табиий мўъжиза: 👉 Shanay-Timpishka (индиан тилида "Қайнаётган сўл дарё"). 🌡 Дарё ҳарорати: 45°C дан 95°C гача етади! 🔥 Баъзи нуқталарда сув шу даражада иссиқки, унга тушган жонзотлар бир неча сония ичида пишиб кетади. 🧑🔬 Илмий жиҳатдан: бу ҳудудда вулқон ёки магма фаолияти йўқ. Аммо ҳарорат манбаи ҳали ҳам тўлиқ тушунтирилмаган. Олимлар буни Ер тагидаги геотермал фаоллик билан боғлашади. 🧘♂️ Маҳаллийлар эса бу дарёни муқаддас деб ҳисоблашади. Уларга кўра, дарё “Она Ер”нинг нафаси. 📌 Қизиқ фактлар: 🌍 Дунёдаги ягона қайноқ дарё — вулқонсиз ҳудудда 🌳 Амазонкани кесиб ўтади 📚 Бу дарё ҳақида биринчи бўлиб хабар берган одам — геофизик Андрес Рузо, у 12 ёшида бу ҳақда эшитган ва кейин 2011 йили расман тадқиқот бошлаган. 👉@world_geography_uz
World Geography - география
Динамика подписчиков
+1.2% за 30 дней
Текущие
411
Месяц назад
406
Средний рост
+0 / день
Обновлено
2 дня назад

Отзывы о канале World Geography - география

Авторизуйтесь, чтобы оставить отзыв

Только зарегистрированные пользователи могут делиться своим мнением.

Пока нет отзывов

Станьте первым, кто поделится своим впечатлением об этом ресурсе!

Похожие ресурсы

Loading
Переход на светлую тему
Главная Каталог Подборки Блог Вход